Сухбат давомида, сўнги йилларда давлатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, айниқса гендер тенглиги борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари юзасидан Вакил томонидан маълумотлар бериб ўтилди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан сўнги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинганлиги, ушбу норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимояси янада мустаҳкамланганлиги таъкидланди.
Учрашув давомида Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Амира Фахми томонидан Миср Араб Республикасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб, Омбудсман билан ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати