Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
БОЛАЛАР ТИНЧ ВА БАХТЛИ ҲАЁТ КЕЧИРИШЛАРИ ШАРТ
Жорий йилнинг 26 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда ЮНИСEФ ҳамкорлигида Ўзбекистон тажрибасига асосланиб, "Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерацияси ўртасида қуролли можаро ҳудудларидаги болалар ва аёлларни ўз ватанига қайтариш ва уларни жамиятга самарали реинтеграцияси бўйича халқаро ҳамкорлик" мавзусида онлайн конференция ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари - Aкмал Саидов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) - Феруза Эшматова, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Бола ҳуқуқи бўйича вакил - Анна Кузнецова, Тожикистон Республикаси Инсон ҳуқуқи бўйича вакил ўринбосари- Бола ҳуқуқи бўйича вакил - Раджабмо Хабибулозода, Қозоғистон Республикаси Бола ҳуқуқи бўйича вакил - Аружан Саин, Қирғизистон Республикаси Омбудсмани котибиятининг болалар, аёллар ва оилалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси - Бубусара Анарбек қизи, ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори - Aфшан Хан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича Минтақавий бўлими вакили жаноб - Ришард Коменда, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакили - Матилда Димовска, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг раҳбари - Ашита Миттал, “БМТ-аёллар” тузилмаси Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий вакили - Ирис Бьорк Кристьянсдоттир, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари, ЮНИСЕФнинг Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбарлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, Россия Федерацияси ва АҚШ элчихоналарининг вакиллари, давлат органлари вазирлик, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг институтлари вакиллари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Конференциянинг мақсади яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлардан жабр кўрган болалар ва аёлларни ватанига қайтариш ва қайта тиклаш бўйича тажриба алмашиш, ютуқлар ва қийинчиликларни муҳокама қилиш ҳамда аёллар ва болалар репатриацияси ва реинтеграцияси бўйича тавсиялар ишалб чиқишдир.

Такидланишича, 2019 йилда Ўзбекистон ҳукумати биринчилардан бўлиб Ироқ ва Суриядаги қуролли тўқнашувлар ва жанговар ҳаракатлар натижасида жабр кўрган ўз фуқароларини, асосан аёллар ва болаларни ватанига қайтаришни амалга оширди. Шу йилдан бошлаб Ироқ, Сурия ва Aфғонистондаги қуролли тўқнашувлар ва жанговар ҳаракатлар натижасида жабр кўрган болаларни қайтариш бўйича кенг кўламли ишлар олиб бормоқда. Эътиборлиси, мамлакатлар ичида биринчилардан бўлиб, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ватанига қайтарилган фуқароларини ўз ҳимоясига олди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон “Меҳр” инсонпарварлик операциялари доирасида, Қозоғистон "Жусан" ва "Русафа" операциялари доирасида, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Россия Федерацияси ўз фуқароларини ватанига қайтарди.

Ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилди, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.  

Феруза Эшматова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова,

Миграция пайтида болаларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини чеклаш билан боғлиқ хавф катта ташвиш туғдиради. Боланинг манфаатлари доимо миграция сиёсати ва амалиётининг марказида бўлиши керак. Миграция сиёсати миграция таъсирида бўлган болалар миллий тизимлардан, шу жумладан ҳимоя, таълим, соғлиқни сақлаш, адолат ва ижтимоий хавфсизлик тармоқларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаши, оилавий ҳаёт ва оилани бирлаштириш ҳуқуқини ҳурмат қилиши ҳамда қўллаб-қувватлаши керак.

Алия Юнусова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Бола ҳуқуқи бўйича вакил  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова,

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияда белгиланган принциплар бизнинг ишимиз учун асос бўлиб, ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ҳимоя, ғамхўрлик жумладан ҳуқуқий ҳимояга муҳтож болаларга алоҳида ғамхўрликни амалга оширишга асосланган. Ҳуқуқлар барча болалар учун истисноларсиз ва боланинг ўзига ёки унинг оиласига тегишли ҳар қандай асос ёки бошқа ҳолатлар бўйича фарқланиш ва камситишларсиз тан олинади. Бола, ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳимоя ва ёрдамни биринчи бўлиб олиши керак. Афсуски, ҳозир ҳам қуролли тўқнашувлар ва жанговар ҳаракатлар ҳудудлари мавжуд. Натижада, болалар ўлмоқда, кўплаб болалар ота-она қарамоғисиз қолмоқда.

 ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё  мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан

ЮНИСEФ болаларни ўз юртига қайтариш бўйича илғор тажриба алмашинувига кўмак беришдан мамнун бўлиб, бугун ушбу анжуманда иштирок этаётган барча мамлакатлар билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қилади, чунки биз қуролли тўқнашувлардан жабр кўрган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун биргаликда иш олиб борамиз.

Конференция иштирокчилари барчани ташвишга солаётган масалаларни белгилаб, самарали ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон тажрибасини етарли даражада самарали деб баҳолаб, уни минтақадаги ва бутун дунёдаги мамлакатлар билан ўртоқлашишга лойиқ деб топдилар.  

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати