Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ОМБУДСМАН АРАЛАШУВИ БИЛАН ФУҚАРО МЕҲНАТ ФРОНТИ ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА РЎЙХАТГА ҚЎЙИЛДИ
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро онасини меҳнат фронти иштирокчиси сифатида рўйхатга олинишида ва унга давлат томонидан тегишли тартибда эътибор берилишида ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Аниқланишича, мурожаат эгасининг онаси уруш йилларида ҳарбий заводларда ишлаган ва бир неча давлат мукофотлари соҳиби.  Лекин, шунга қарамай унинг меҳнат фронти иштирокчиси сифатида рўйхатга олиниши ҳақидаги мурожаати бир неча йилдан буён тегишли идоралар томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Мурожаат Омбудсман назоратига олингач, ариза эгаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг бўлими ҳисобида турувчи, 1941-1945 йилларда мамлакат ичкарисида меҳнат қилган фуқаролар рўйхатига киритилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати