Аниқланишича, фуқаро 1996 йилдан буён Халқ банкининг Сурхондарё вилояти, Денов тумани филиалида ишлаб келган. Лекин 2020 йил иш жойлари қисқартирилганлиги муносабати билан у ишлаган чакана амалиёт кассалари ёпилган. Унинг банк раҳбариятига ишда қолишлик масаласида қилган мурожаатлари ҳам бесамар кетган. Ишсиз юрган мурожаат эгаси аризасида ўз касбини яхши кўрганлиги сабабли аввалги ишига қайтишни хоҳлашини алоҳида қайд этган.
Омбудсман аралашуви билан Халқ банкининг Сурхондарё вилояти Денов тумани филиали собиқ ходими билан муддатли меҳнат шартномаси тузиб, уни ишга тиклаган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати