Тарбияланувчиларнинг саломатлиги назорат қилиб келинмоқда. 4 нафар тарбияланувчида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан юқори технологик лазер жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Лекин 30 нафар тарбияланувчи кўз жарроҳлиги ва консерватив давога муҳтож.
Аниқланган камчиликлар: Муассасада маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун фаоллар зали, ётоқхоналар кенгайтирилиши, компютер жамланмалари, тўгаракхона ва кутубхонага эҳтиёжи бор.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати