Фуқаро ўз мурожаатида «Кумир таъминот » МЧЖ рахбари ва унинг Сурхондарё филиали бошлиғи, соҳта ариза билан аввал ходимини бошқа ишга ўтказиб, кейинчалик унинг мутахассилиги эгаллаб турган лавозимига мос келмаслиги важи билан ишдан бўшатгани, лекин, ходимнинг бўшатилгани ҳақидаги буйруқдан кўчирма собиқ ишчига турли баҳоналар билан тақдим этилмаганлини маълум қилган.
Фуқаро Омбудсманга мурожаат қилишдан аввал, бузилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб Термиз шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига ҳамда Сурхондарё вилоят касаба уюшмасига мурожаат қилган. Лекин, унинг аризалари эътибордан четда қолган.
Ушбу мурожаат Омбудсман назоратига олингач, мурожаатчи номидан ёзилган ишга қабул қилиш хақидаги ариза Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошкармаси Эксперт-криминалистика бўлими томонидан ўрганилиб, мазкур ариза мурожаатчига тегишли эмаслиги ва ундаги имзо ҳам соҳта бўлганлиги тасдиқланди.
Шундан сўнг, мурожаат эгаси аввалги лавозимига тикланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати