Анжуманда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакили – Алия Юнусова “Камалак” болалар ташкилоти ва Сардорларини 20 йиллик юбилей билан табриклаб, улар фаолиятига омад тилади.
“Камалак” болалар ташкилоти билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳозирда жамиятда боланинг шахсига ҳурматни кучайтириш, жамоатчилик онги даражасини юксалтиришга қаратилган қатор лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқда. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимиз истиқболда янада мустаҳкамланади ва Ташкилот сардорлари Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг яқин кўмакчиларига айланишади. Менимча, маҳаллий ва ҳудудий сардорлар болалар муасасаларига ўтказиладиган мониторинг ташрифларимизда ҳам иштирок этиб, бўлажак омбудсманлар сифатида шаклланишлари керак. Албатта бу каби ташаббусларимиз кейинги лойиҳаларимизда ўз аксини топади.
“Камалак” болалар ташкилотининг ХХ анжумани доирасида ташкил этилаётган танлов ва ўқув машғулотлар жорий йилнинг 24 май санасига қадар давом этади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати