Учрашувда икки томонлама, хусусан, парламентлараро муносабатларни кучайтириш борасида муҳокамалар бўлиб ўтди. Алия Юнусова ўз навбатида Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик муносабатлар чуқурлигини ва ташрифлар алмашувининг муҳимлигини таъкидлаб, ҳамкорлик истиқболларини очувчи икки мамлакат парламенти ўртасида доимий алоқа мавжудлигини қайд этди.
Ўзбекистон томон Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилган "Меҳр" операциялари орқали ўз ватанига қайтарилган фуқароларни яна жамиятга мослашиб кетишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, ҳозирда Мисрда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар, шу жумладан, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни диний экстремизм ва терроризмнинг салбий таьсиридан ҳимоялаш буйича ҳам фикр алмашилди.
Муҳокамалар давомида Миср Сенатининг Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий бирдамлик қўмитаси ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўртасида инсон ва бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди ва Мухаммад Хайбат жаноблари Ўзбекистонга таклиф этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати