Учрашув давомида талабалар Омбудсман фаолияти ва мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди. Жумладан, қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш борасида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсман ҳузуридаги Миллий превентив механизм фаолияти ва мониторинг ташрифларининг амалий натижалари, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан куни кеча имзоланган “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди. Ушбу давра суҳбати орқали иштирокчилар Омбудсманнинг ваколатлари ва унга келиб тушаётган мурожаатлар, инсон ҳуқуқларининг кафолатланиши борасидаги Ўзбекистон тажриба ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот котиби