Мазкур учрашувда турли интернат типидаги муассасаларда тарбияланаётган болаларни деинституционаллаштириш бўйича хариталаштириш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, деинституционаллаштириш болалар ва оилаларга ғамхўрлик қилиш бўйича замонавий ва самарали хизматларни ривожлантиришдир. Агар у тўғри бошқарилса, болаларга хизмат кўрсатиш бўйича мукаммаллаштирилган ва сезгирроқ хизмат кўрсатиш учун катализатор ва молиялаштириш манбаси бўлиши мумкин. Сабаби, қатор хорижий давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаларига назар солсак, жамиятдаги болалар ва оилалар билан боғлиқ аксарият муаммолар ҳал этилаётганини ҳамда оз сонли болаларгина муқобил ёрдамга ва интернат типидаги муассасаларда парваришланаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Болаларни деинституционаллаштириш борасида дастлаб муассасаларга жойлаштирилган болалар, шунингдек уларнинг оилалари, қариндошлари ва дўстлари тўғрисида тўлиқ статистик маълумотларни олиш учун институционал муассасалар харитаси тузиб олиш мақсадга мувофиқ. Кейинчалик, интернат муассасаларида ҳар бир болани парвариш қилиш ва сақлаш харажалари ҳақида маълумот тўпланади. Кейинги босқичда эса мониторинг маълумотлари асосида вазиятни баҳолаш амалга оширилади. Бунда мураккаб турмуш тарзига тушиб қолган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳолатиги алоҳида эътибор қаратилади.
Учрашув давомида томонлар хариталаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича асосий вазифаларни белгилаб олинди. Жумладан, қатор вазирликлар (Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия, Ички ишлар вазирликлари), Бош прокуратура, Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш агентлигини ҳамда “SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари” нодавлат нотижорат ташкилоти, Тошкент вилояти хокимлиги вакилларини жалб қилган ҳолда техник гуруҳ тузишга келишилди. Томонлар болаларни хариталаштириш лойиҳасини жорий йилнинг август ойида Тошкент вилоятида ўтказилишини режалаштиришмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот котиби