Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг 2021 йил 1 июндаги тегишли қарорига асосан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилиб, уни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, чет элдаги ватандошлар тақдирланиши кўзда тутилди.
30 июль — Халқлар дўстлиги куни арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори мудири Айдаров Габит Темурович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига қўшган муносиб ҳиссаси учун «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди
Омбудсман жамоаси Айдаров Габит Темуровични қилган хизматларининг муносиб эътирофи билан табриклаб, кейинги фаолиятида улкан зафарлар тилайди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати