Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумнинг қийноққа солинганлиги ҳақидаги мурожаати юзасидан мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 3август куни Тошкент вилоятидаги 44-сонлиманзил-колониясида Омбудсман Котибиятининг Қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш секториходимлари томониданмониторинг ташрифи ўтказилди.

Омбудсманга мазкур муассасада сақланаётган маҳкумнинг онаси томонидан юборилган мурожаатда унинг ўғли қийноққа солинаётгани ва калтакланаётгани қайд этилган. Мазкур мурожаат эгасининг ўғли билан якка тартибда суҳбат ўтказилганда, унга нисбатан жисмоний қийноқлар қўлланилмагани, лекин ҳақоратли сўзлар айтилгани маълум бўлди. Унинг танасида ҳам қийноқ аломатлари топилмади.

Ташриф давомида маҳкумлардан батафсил тушунтиришлар олиниб, қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилди.

Мониторингда манзил-колониясида маҳкумларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан ётоқ хоналари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув жойлари, ювиниш хоналари ва кутубхоналаридаги шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.

Шу билан бирга, ҳозирги кундаги санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб,манзил-колониядагиСОVID-19 вируси билан касалланган маҳкумлар учун мўлжалланган карантин зонаси кўздан кечирилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳкумларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексида белгиланган ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан колония раҳбариятига кўрсатмалар берилди.

Омбудсман томонидан қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш юзасидан мониторинг ташрифлари давом эттирилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати