Ўтказилган профилактик тадбирда маҳкумларга ҳаётимизга янгидан жорий қилинган ID-карталарнинг аҳамияти, уларни расмийлаштириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида керакли маълумотлар берилди. Унда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётганлар, ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоб олишди. Шундан сўнг ID-карта учун суратга олиш, махсус мосламага электрон имзо ва бармоқ изларини жойлаш амалиёти бажарилди.
Ушбу ташаббус билан маълум сабабларга кўра, фуқаролик паспортига эга бўлмаган 376 нафар маҳкумга ID-карталар топширилиши кўзда тутилган. Қонун нормаларида, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганлар сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Янги ID-карталарига эга бўлган маҳкумлар муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловларида иштирок этишлари мумкин бўлади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати