Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаро мурожаати ўрганиладиган бўлди
Фуқаро Ойбек Салаевнинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига facebook ижтимоий тармоғи орқали йўллаган мурожаати бўйича масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ, Омбудсман масъул ходими мурожаатчига алоқага чиқиб, мурожаат ҳолатини ўрганди. Шундан сўнг, мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни юборишни сўради ва фуқаро томонидан барча ҳужжатлар Омбудсманга юборилганидан сўнг, мурожаат мазмунан кўриб чиқилиши тушунтирилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан, вакилга берилган шикоятда арз қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган, арз қилувчининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган ҳаракатларнинг ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти баён этилган бўлиши лозим.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати