Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили маҳкумлар билан учрашди
Жорий йилнинг 16 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов Қарши шахридаги 3-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Аниқланишича, ушбу муассаса 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда унда 845 нафар маҳкум сақланмоқда.

Мониторинг давомида 3-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш ва овқатланиш шароитлари билан танишилганда, маҳкумлар ётоқхоналари таъмир талаб экани, муассаса ошхонаси таъмирланаётганлиги сабабли маҳкумларга овқат тайёрлашда гигиена қоидаларига амал қилишда камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ўрганилганда камчиликлар кўзга ташланмади. Аниқланишича, маҳкумларнинг 60% иш билан таъминланган. Қолган катта ёшдаги ва бетоб маҳкумлар эса ишга жалб қилинмаётгани айтилди.

Ўрганиш давомида 10 нафар маҳкум билан яккама-якка тарздаги суҳбатлар ва жамоавий учрашув ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари

бўйича вакил (омбудсман) Матбуот хизмати