Ҳудди ота-оналаримиздек бизга ғамхўр, келажакда юқори чўққиларни эгаллашимизга, тўсиқларни енгишга, доим олға интилишга ҳамда ўқиш ва изланишдан тўхтамасликка ундовчи устозларимиз бор экан, келажак авлод ҳар томонлама етук ва баркамол, маънан ва ахлоқан пок, ватанпарвар бўлиб етишади. Зеро, Буюк бобомиз Абдулла Авлоний айтганларидек, “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир”.
Ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ва масъулиятли касбни эгаллаган барча устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.
Ушбу қутлуғ кунда Сиз азиз устозларга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик ҳамда шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
“1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муборак бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси