Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида навбатдаги мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Бош прокурор ўринбосари, Олий суд раиси ўринбосари, Адлия вазири ўринбосари томонидан соҳада амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Тадбирда Омбудсман Феруза Эшматова Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясининг қабул қилингани ҳамда Миллий превентив механизм доирасида қийноқларни олдини олиш бўйича ёпиқ муассасаларга уюштирилган мониторинг ташрифлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Мулоқот давомида маҳаллий ва халқаро оммавий  ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Матбуот хизмати