Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олингач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали “Адиробод” ҚФЙда жойлашган собиқ ҚВП биноси оилавий шифокорлик пункти сифатида қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда ушбу муассасада ишловчи шифокор ва потранаж ҳамширалар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.
Ичимлик суви билан боғлиқ муаммо ўрганилганда эса ҳозирда “Адиробод” ҚФЙ аҳолисига марказлашган ичимлик суви график асосида берилиши, ушбу маҳалладаги янги қурилган хонадонлар ичимлик сувини ташиб истеъмол қилишлари маълум бўлди. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида “2021-2025 йилларга мўлжалланган туман марказлари кесимида ичимлик суви таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш дастурининг йиғма параметрлари” ҳамда Жиззах вилоят Халқ депутатлари Кенгашининг тегишли қарорига асосан “Адиробод” ҚФЙга жами 1176,0 млн сўм маблағ ажратилиши ҳисобига 2 км янги ичимлик суви тармоқларини қуриш бўйича 2022 йил дастурига таклифлар киритилди.
Қишлоқ фуқаролар йиғинидаги газ муаммоси ўрганилганда, бу жой табиий газ етказиб бериш қийин худудлар бўлгани сабабли, ушбу ҳудуд суюлтирилган газга мослаштирилгани ҳамда “Зарбдортумангаз” таъминоти бўлими томонидан аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланиб келинаётгани аниқланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати