2021 йил 24 октябрь куни сайлов комиссияси аъзолари ва сиёсий партия кузатувчилари ўз ишини соат 8:00да бошлади ва овоз бериш жараёни карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.
Сайлов участкасида жами 385 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, сайлов куни уларнинг барчаси ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланди.
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги минтақавий вакилининг сўзларига кўра, сайлов участкасида сайловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, мониторинг давомида инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари аниқланмади.
- Сайловчиларнинг юрт келажагига бефарқ эмаслиги, эртанги кунга бўлган ишончи, қилган қилмишидан чиндан пушаймонлиги, улар учун яратилган шароитлардан мамнунлиги шундоқ сезилиб турибди. Бугунги кундаги шароитлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати