Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Европа ва Марказий Осиёда Human Rights Watch бўлими директори Хью Уильямсон, Марказий Осиё бўйича катта илмий ходим Мира Ритман хамда Марказий Осиё бўйича илмий ёрдамчи Нурсултан Абдиловларни қабул қилди.

Учрашувда Омбудсман меҳмонларни мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясининг қабул қилингани, каби қатор йўналишларда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)  Матбуот хизмати