50 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари тингланган Омбудсман қабулида ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилиши, давлат органларининг баъзи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатидан ёки ҳаракатсизлигидан норозилик, уй-жой бўйича низоли ҳолатлар, ер ажратиш, фирибгарлик ҳамда суд-тергов жараёнидаги баъзи ҳолатлар ва бошқа масалалардаги мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш буйича ишга киришилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати