Учрашувда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган асосий ислоҳотлар ва Омбудсман фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Себастян Шик Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича янги стратегияси ишлаб чиқилаётгани ва шу муносабат билан томонлар ўртасида янада яқинроқ мулоқот ўрнатиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Хусусан, у энергетика соҳасидаги ҳамкорликка тўхталиб, уни икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлик стратегиясининг устувор йўналиши сифатида белгилаб, яқин йилларда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга умид билдирди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати