Томонларнинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва дўстона муносабатлари туфайли давлатлараро стратегик ҳамкорлик тобора мустаҳкамланаётган пайтда Омбудсманларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳам янги босқичга олиб чиқилиши мақсадга мувофиқ.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова билан Туркия-Буюк миллат мажлиси аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар қўмитаси раиси Фотима Аксалнинг учрашуви ўтказилди.
Ўзаро мулоқотда гендер тенглиги мамлакатларнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи индикатор эканлигидан келиб чиқиб, ҳар иккала давлатда ҳам аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган ислоҳотларга устуворлик берилаётгани қайд этилди.
Фотима Аксалнинг сўзларига, Туркияда 1934 йилда хотин-қизларга сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи берилган. Дастлаб, аёлларнинг парламентдаги улуши 4 фоиз бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 17 фоизга етган. Ўзбекистонда миллий парламентидаги аёллар сони эса 32% даражага етган - бу кўрсаткич бўйича мамлакат 190 мамлакат орасидан 37-ўринни эгаллаган.
Шунингдек, томонлар мамлакатда гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича тажриба алмашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати