Мазкур хабар Омбудсман томонидан ўрганилганда, фуқаролар учун ташқи ҳудуддаги ҳожатхоналар душанба кунидан шанба кунига қадар соат 09:00 дан 17:00 га қадар очиқ ҳолатда бўлиши ва тушлик вақтида соат 13:00дан 14:00га қадар у ерда тозалаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилгани аниқланди.
Фақатгина ҳафтанинг якшанба кунлари йўқлов, посилка, бандероллар қабул қилинмаслиги ҳамда учрашувлар расмийлаштирилмаганлиги сабабли улар ёпиқ ҳолатда бўлади.
Шунингдек, касалхона бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, касалхона бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда бош шифокорлар томонидан кунлик фуқароларни қабул қилиш жадвали тузилган. Унга кўра,
Ҳозирда касалхонадаги фуқаролар қабулхонасига келганлар жадвал асосида қабул қилинмоқда ва улар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати