Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Гендер тенглигини таъминлаш бўйича Омбудсманлар учрашуви ўтказилди
2021 йилнинг 9 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни арафасида Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили “БМТ - аёллар” тузилмаси билан ҳамкорликда гибрид шаклида ташкил этилган учрашувда иштирок этди.

“Гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда  миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг иштироки” мавзусига бағишланган учрашувда  Омбудсман институтлари ўзаро тажриба алмашиш ҳамда мавзуга оид халқаро ва минтақавий масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериш имкониятига эга бўлишди.

Учрашувда Ўзбекистон тарафдан иштирок этган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўз сўзида мамлакатда гендер тенглигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганига урғу қаратар экан, амалга оширилган ислоҳотларнинг амалий натижасига тўхталди.

Ф.Эшматованинг сўзларига кўра, қабул қилинган янги тартиблар ва амалга оширилган ислоҳотлар натижасида йил сайин юқори лавозимларда ишловчи аёллар сони ортиб бормоқда. Рақамларга мурожаат қилсак, миллий парламентдаги аёллар сони (32%) даражага етди - бу кўрсаткич бўйича мамлакат 190 мамлакат орасидан 37-ўринни эгаллади. Хотин-қизларнинг сиёсий партиялардаги улуши эса 44 фоизга, олий маълумотли хотин қизлар сони - 40 фоизга, тадбиркорлик фаолиятида - 35 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идораларда илғор ва билимли аёллардан иборат 15 мингдан зиёд кадрлар захираси шакллантирилди.

Тадбирда гендер тенглик ҳамда аёлларнинг сиёсий ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, давлат ва жамият ишларидаги ўрнини кучайтириш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати