Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари билан учрашди
2021 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Ришард Коменда билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Омбудсманнинг 2021 йил 10 ойлик фаолияти ҳақида сўз борди.

Шунингдек, Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан Омбудсман институти “Б” мақомга кўтарилганлиги қайд этилиб, янада юқори мақомга эришиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати