Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Болалар Омбудсмани ташаббуси билан Вояга етмаганлар сақланадиган ёпиқ муассасаларда болалар иштирокида театр томошалари ташкил этилмоқда
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва Болалар Омбудсмани ташаббусига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ЕХҲТ томонидан тасдиқланган 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 41 бандида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профлактикасида ва бир нечта дастурлар доирасида ҳамкорлик қилиш белгиланган.

Шу асосда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти ва ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасида тизимли лойиҳалар va тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Бундан икки ой аввал Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ўқувчилари ўртасида иқтидорли ва санъатга қизиқувчи ёшларни аниқлаш мақсадида кастинг ташкил этилиб, 10 нафар ўқувчи танлаб олинган эди.

Куни кеча Ш.Ибрагимов режиссёрлигида кастингдан ўтган қизлар томонидан саҳналаштирилган Туфон Миннуллиннинг «Алла» асари намойиш этилди.  

Премьерага таклиф этилган Болалар Омбудсмани Алия Юнусованинг таъкидлашича, болаларни жисмонан ва руҳан соғлом шахс сифатида тарбиялаш, уларда меҳнатсеварлик ва комилликка интилиш туйғуларини шакллантиришда бадиий асарларни болалар иштирокида саҳналаштириш жуда самарали ҳисобланади. Бунда Вояга етмаганлар бўш вақтларини қизиқарли спектаклларни ижро этиш орқали тарбиявий аҳамиятга эга  бўлган асарларнинг туб моҳиятини англаб етадилар. Қолаверса бу жараёнда иқтидорлари болаларни кашф этиш ҳам мумкин.