Ота-онасидан эрта маҳрум бўлган ва ҳозирда акаси қарамоғида яшаётган фуқаро 2021 йилнинг 3 майида Олтинсой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси асосида 3 ойлик қисқа муддатли тикувчилик курсини тамомлаган. Мурожаат муаллифининг маълум қилишича, Г.Ш.нинг чин етимлиги ва шароити оғирлиги ҳисобга олинмасдан 3 ойдан бери стипендия ва тикув машинаси берилмаган.
Ушбу мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, Сурхондарё вилояти бандлик бош бошқармасига юборилган. Лекин мурожаат ушбу бошқарма томонидан атрофлича ўрганилмаган, хусусан, мурожаатда кўрсатилган масалалар Олтинсой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази яъни, қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилот ва унинг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилган. Шунингдек, жавоб хати юзаки ва умумий маънода ёзилган унда муаммони ҳал этиш чоралари кўрилмаган ва қачон ҳал этилиши ва бошқа масалалар очиқ қолган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Омбудсман томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдимнома киритилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати