Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳужжатларни сохталаштиришни касб қилган мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили Зухра Реймовага «QANIYGELESTIRILGENQURILISMATERIALLARI» МЧЖда ўз мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларига чек қўйилишида амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакили томонидан назоратга олиниб, ўрганиш учун тегишли органга юборилди.

Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам ушбу жамиятнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари мансаб мавқеидан фойдаланиб, ходимларнинг жамиятда ишламаган даврини ишлаган деб сохта маълумотлар тайёрлашгани ва жами 182,9 млн сўмлик жамият маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилишгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Нукус шаҳар бўлими томонидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисми «б,в,г» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати