Болалар Омбудсмани бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида республикада ўтказилган ўрганиш натижалари ҳақида маъруза қилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармон ва Қарорларининг жойлардаги ижроси ҳолатлари, Болалар масаласи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари фаолиятини ташкил этиш масалалари, Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарори ижроси муҳокама қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати