Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман аралашуви билан мурожаатчига нафақа пули ва кредит олиш учун сертификат берилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи Б.Ш. мурожаат қилиб, ишга жойлашиш ва нафақа пули ундириб беришни сўраб мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, барча тақдим этилган ҳужжатлар асосида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Мурожаатчининг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб унинг 2 нафар 14 ёшгача бўлган фарзандларига нафақа пули тайинланди

Фуқаро Б.Ш.нинг турмуш шароити яхшилаш мақсадида унга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олишга сертификат тақдим этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати