Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг Қорақолпоғистондаги минтақавий вакили тадбиркор мурожаатини ҳам ижобий ҳал этди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили Зухра Реймовага «NUKUSMERBANQURILIS» МЧЖ директори томонидан мурожаат келиб тушди. Унда ёзилишича, Нукус шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби биносида кичик таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича «TURANIMARATQURILISMONTAJ» МЧЖ ўртасида шартнома тузилган.

Шартномага асосан 37 819 260 сўмлик ишлар бажарилиб, шу вақтгача пулларини ўткизиб бермаётганлигидан нарози бўлиб мурожаат қилган.

Ушбу мурожааат минтақавий вакил томонидан тегишли ваколатли органга юборилди ва натижада «NUKUSMERBANQURILIS» МЧЖ ҳисобига шартномада кўрсатилган пул маблағлари тўлиқ ўтказиб берилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати