Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқанддаги 7-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслар қандай масалада мурожаат қилишди?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Самарқанд вилоятидаги 7-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган 3 нафар фуқародан мурожаат юборилган эди. Мазкур мурожаат юзасидан тўлиқ ахборот олиш мақсадида Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Илхомжон Тухтасинов ушбу муассасага ташриф буюрди.

Учрашув давомида махбуслар 7-сон Тергов ҳибсхонасидаги шарт-шароитларидан шикоятлари йўқлиги, адвокатлари билан учрашувлар монеъликсиз ташкил этилаётганлигини таъкидлашди.

Ҳибсда сақланаётган бир нафар фуқаро бўлиб ўтадиган суд жараёнида Омбудсман ходимларининг иштирок этишини сўради. Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, суд мажлисида иштирок этиш бўйича масъул  белгиланди.

Шунингдек, айрим маҳбуслар суд-тергов жараёнларининг бориши бўйича мурожаат қолдирдилар.

Ўтказилган мониторинг ташрифи давомида маҳкум ва маҳбусларни яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш шароитлари ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш каби ҳолатлар ҳам ўрганилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати