Видеода Қаршидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар уйининг аҳволи, у ерда болаларга бўлаётган қўпол муносабат кўрсатилган.
Мазкур ҳолат Бола ҳуқуқлари бўйича вакил назоратига олиниб, дарҳол Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбасига ушбу ҳолатни кўриб чиқиш бўйича сўров хати юборди.
Қарши "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига Бола ҳуқуқлари бўйича вакил бошчилигида мониторинг ташрифи ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича ОАВга батафсил маълумот тақдим этилади.
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати