Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Болаларни зўравонлик, шафқатсиз муносабат ва эксплуатациядан, хусусан, фавқулодда вазиятларда ҳам ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган стандарт операцион тартиб-қоидалари ишлаб чиқилмоқда
Жорий йилнинг 28 февраль 2 март кунлари Сурхондарё вилоятида Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда маҳаллий ҳокимликлар, ёшлар ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ЮНИСEФ вакиллари тармоқлараро стандарт фаолият тартибларини муҳокама қилдилар. Мазкур ҳужжат болаларни зўравонлик, шафқатсиз муносабат ва эксплуатациядан, хусусан, фавқулодда вазиятларда ҳам ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан, шу жумладан фавқулодда вазиятларнинг босимига бардош бера оладиган ва болаларни энг зарур бўлган вақтда етарли даражада ҳимоя қиладиган янада кучлироқ миллий ва маҳаллий тизим яратиш ўта зарур. Болаларни ҳимоя қилиш гуманитар ёрдам фаолиятининг барча соҳаларига интеграциялашган бўлиши керак ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, уларга қарши чора кўриш ва қайта тиклаш ҳаракатларининг марказида болалар бўлиши керак.

Мазкур соҳадаги фаолият Сурхондарё вилоятида илк бор синовдан ўтказилди. Тренинглар давомида хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан Сурхондарё вилояти туманларининг Болалар масалалари бўйича шўба ходимлари малакаси оширилди.

Келгусида болалар ва оилаларга кўмак бериш учун 500 га яқин мутахассислар тайёрланиши мақсад қилинган.