Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Қирғизистон Омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
2022 йилнинг 4 март куни «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида халқаро анжумани доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Болалар Омбудсмани Алия Юнусова Қирғизистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари Альберт Колопов билан учрашишди.

Учрашувда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, Қирғизистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари ҳам Омбудсманга келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили ҳамда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларидаги ўрганиш тадбирларининг тартиби ҳақида маълумот берди.

Ўзаро мулоқот чоғида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, мурожаатларни кўриб чиқишда Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши муҳим эканлиги қайд этилди ва ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати