Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакилига меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаролар мурожаат қилишди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакилига Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ш. мурожаат қилиб, Қарши шаҳар “Сувтаъминоти” масъулияти чекланган жамиятнинг ишчиси бўлганлигини ва  асоссиз ишдан бўшатилганлигини қайд этди.

Мазкур мурожаат минтақавий вакил назоратига олиниб, Қарши шаҳар “СувтаъминотиМЧЖ раҳбарига фуқаро Н.Ш. меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан ноқонуний бўшатилганлиги ва унинг ҳуқуқлари бузилганлиги тушунтирилди. Натижада фуқаро Н.Ш. қайта ўз лавозимига тикланди. 

Шунингдек, минтақавий вакилга Деҳқонобод тумани Оқтирма Оқрабод қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Т. Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси устидан шикоят қилиб, ушбу бошқармадан 2021 йил август ойи учун рағбатлантириш тўловларини ололмаганлигини билдирди.

Маълум бўлишича, фуқаро Қ.Т.га Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йил август ойида ишлаган 10 иш куни ҳисобидан ойлик мукофот, озиқ-овқат ва йўлкира харажатлари учун жами 666,3 минг сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилмаган.

Минтақавий вакилнинг кўмагида унга ушбу миқдордаги маблағ тўлаб берилди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати