Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Қирғизистон Омбудсманлари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди
2022 йилнинг 25 март куни Пойтахтимизда ўтказилган Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистонда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича мавжуд амалиётни ўрганишга бағишланган минтақавий конференция доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Қирғизистон Республикасига янги Омбудсман сифатида тайинланган Атыр Абдрахматоваларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу Қирғизистон Омбудсманининг лавозимга тайнланганидан кейинги хорижий давлатларга қилган биринчи ташрифидир.

Ўзаро мулоқот давомида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ишчи-мигрантларнинг ҳуқуқларини таъминланишига кўмаклашиш каби ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Шунингдек, Омбудсманлар мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, гендер тенглигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратиш ва фуқаролар билан ишлашда Вакил томонидан йўлга қўйилаётган янги механизмлар борасида ўзаро фикр алмашишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати