100 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида суд-ҳуқуқ, пенсия, уй-жой, бандлик, ижтимоий ёрдам, алимент, кредит ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушиб, назоратга олинди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Омбудсман шу куни шахсий қабулига келган барча фуқароларни қабул қилди.
Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мутахассислари томонидан белгиланган жадвал асосида душанба – жума кунлари соат 10:00 дан 13:00 гача ва 15:00 дан 17:00 гача фуқаролар қабули ўтказилмоқда.
Манзил: 100027, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов шох кўчаси 16А-уй
Ишонч телефони: 1096
Электрон почта: info_ombudsman.uzb@umail.uz
Расмий сайт: www.ombudsman.uz
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати