Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси делегацияси билан учрашди
2022 йил 6 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси Надин Маэнза бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида дастлаб меҳмонларга Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари ҳамда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш Миллий превентив механизми доирасида жамоатчилик гуруҳлари билан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, уларда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВларининг иштироки ҳақида тўхталинди. Қийноқларни олдини олиш бўйича фаолиятида  қилинаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси Н.Маэнза самимий мулоқот учун миннатдорчилик билдирар экан Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни эътироф этди ва ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун: АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси (USCIRF) жаҳон мамлакатларида эътиқод ҳуқуқига риоя этилишини мониторинг қилиб боради. Комиссия диний эркинлик бўйича дунёдаги вазиятга оид йиллик ҳисоботлар эълон қилади. Ушбу ҳисоботлар тавсиявий характерга эга бўлса-да, улар АҚШ ҳукумати ва парламенти аъзолари томонидан муайян мамлакат билан ҳамкорликка оид қарорлар қабул қилишда инобатга олинади ҳамда муайян давлатлардаги вазият ҳақида халқаро жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим ўринга эга.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати