Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бош прокуратура Академияси тингловчилари Омбудсман фаолияти билан танишишди
2022 йилнинг 7 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бош офисига Бош прокуратура академияси докторантлари ва “Прокурорлик фаолияти”, “Коррупцияга қарши курашиш”, “Тергов фаолияти” ҳамда “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” мутахассисликлари бўйича таълим олаётган магистрантлари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюришди.

Академия тингловчилари билан ўтказилган учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Феруза Эшматова Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари, мурожаатлар билан ишлаш, қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм ҳамда сўнгги йилларда Омбудсман фаолиятига оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида суҳбатлашилди.

Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Академия тингловчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди. Ушбу тадбир орқали иштирокчилар Омбудсманнинг ваколатлари ва унга келиб тушаётган мурожаатлар, инсон ҳуқуқларининг кафолатланиши борасидаги халқаро ва миллий тажриба ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати