Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга мурожаат қилиш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
2022 йилнинг 1 январидан Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари доимий асосда ишлаши белгиланган эди.

Омбудсманнинг янги тайнланган минтақавий вакиллари рўйхати, уларнинг таржимаи ҳоли ва вазифалари, манзили ҳамда телефон рақамлари ombudsman.uz расмий веб сайтига жойлаштирилди.

Эндиликда мурожаат қилиш учун узоқ масофадан вақт ва маблағ сарфлаб  Омбудсман бош офисига пойтахтга келишга ҳожат йўқ.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига мурожаат қилишнинг афзалликлари:

✅мурожаатни тезда жойига чиқиб ўрганиш;

✅масалани жойида ҳал этиш;

✅ортиқча вақт ва маблағни иқтисод қилиш.

Маълумот учун, ҳозирда Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллар ўрни вакант.