Ўзаро мулоқот давомида Финляндия элчиси Омбудсман институти вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда Вакилнинг 2021 йилги фаолияти билан таништирилди.
Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Илкка Ряйсянен, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси
Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим. Қайд этишим лозимки, биз Ўзбекистонда олиб борилаётган инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар, хусусан, очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз. Бу албатта халқаро ҳамжамият, жумладан европа давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янада янги имкониятларни яратмоқда. Финляандия Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Омбудсман офисидаги учрашувимиз ҳам ғоят натижадор ўтди. Ўйлайманки, келажакда инсон ҳуқуқлари соҳасида яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Келажакдаги ҳамкорлигимизни кутиб қоламиз.
Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати