Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили кўмагида маҳбусга бошқа адвокат бириктирилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) маҳбус И.Г мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат зудлик билан Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комиловга юборилди.

Аниқланишича, И.Г. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “А” банди билан айбдор деб топилиб, унга Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 15 февральдаги ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Минтақавий вакил маҳбус И.Г сақланаётган Фарғона шаҳар 10-сонли тергов ҳибсхонасига бориб у билан суҳбатлашганида маҳбус айбига иқрор эмаслигини ва адвокати етарлича ҳуқуқий ёрдам бермаётганидан норози бўлди. маҳбус И.Г. Омбудсман минтақавий вакилидан унга бошқа адвокат берилишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаат назоратга олиниб кўриб чиқилиши натижасида маҳбус И.Г.га ҳимоя учун бошқа адвокат ажратилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати