Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Халқаро ҳуқуқнинг долзарб муаммолари
  2022 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ташкил этилган ЮНЕСКОнинг “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси томонидан “Халқаро ҳуқуқнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

Маълумки, 2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида “Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мақсад қилинган.

Мамлакатимизнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Жаҳон Савдо Ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги иштирокини фаоллаштириш, хорижий давлатлар билан яқин ҳуқуқий муносабатларни кенгайтириш, миллий қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, халқаро илмий-амалий конференциянинг мақсади глобал трансформация: жараёнлари, жумладан, рақамли трансформациялар контекстида халқаро ҳуқуқнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизими ва фан сифатида жаҳон миқёсида ва хусусан, Ўзбекистонда ривожланиш тенденциялари ҳамда истиқболлари ҳақида фикр алмашиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Конференция халқаро оммавий ҳуқуқ муаммолари: замонавий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ҳуқуқ фанининг ривожланиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Жаҳон савдо ташкилоти ҳуқуқи ва амалиётининг долзарб жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини ҳуқуқий тартибга солишга оид масалаларни қамраб олди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати