Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили қандай мурожаатларни ҳал этди?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов ҳафтанинг Душанба ва Жума кунлари соат 14:00 дан 17:00га қадар фуқаролар мурожаатларини мунтазам равишда қабул қилиб келмоқда.

Қабул кунлари вилоятнинг руҳий касалликлари шифохонаси поликлиника логопеди Л.И мурожаат қилиб, шифохона раҳбарияти томонидан унинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигини билдирди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхатида ўқитувчи-дефектологлар ва логопедлар учун иш вақтининг давомийлиги 18 соат этиб белгиланган. Лекин, фуқаро Л.И.нинг лавозими логопед бўлсада, шифохона раҳбарияти қонунга зид равишда ҳафтасига 36 соат ишлашни талаб қилиб келган.

Мурожаат минтақавий вакил назоратига олингачЛ.И.нинг мурожаати бўйича вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича фуқаролик судига даъво аризаси киритилди.

Шунингдек, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига Данғара тумани,  Данғара шаҳарчасида яшовчи фуқаро О.У. ҳам мурожаат қилди. У ўғли маҳкум Д.Т.га нисбатан суд ҳукми эълон қилиниб, у қонуний кучга кирган бўлишига қарамай, уни шу кунга қадар жазони ижро этиш муассасасига юборилмаётганлигини билдирди.

Мазкур мурожаат минтақавий вакил назоратига олингач, Фарғона шаҳар 10-сонли тергов ҳибсхонаси томонидан мурожаатчининг ўғли маҳкум Д.Т. жазони ижро этиш муассасасига 18 апрель куни юборилди ва бу ҳақида мурожаат муаллифига маълум қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати