Сайёр қабулда ҳибсхонада сақланаётган 28 нафар хотин-қизлар билан бирма-бир суҳбатлашилди. Маҳкумларнинг 10 га яқин тергов ва суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида мурожаат қилган 2 нафар хотин-қизга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси қонунчиликда белгиланган имтиёзлар асосида енгиллаштирилиб, ҳибсхонадан чиқарилди.
Шу куни Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили унга қилинган мурожаат асосида ушбу муассасанинг тиббиёт бўлимида даволанаётган, К.Х. билан учрашди. Суҳбат давомида бемор маҳкумнинг қаттиқ депрессия ҳолатида экани ва психолог ёрдамига муҳтож эканлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, маҳкум К.Х.га нисбатан тиббий экспертиза ўтказилиши масаласида тегишли органларга мурожаат қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати