Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили фуқароларнинг ортиқча қарздорлик ва йўлланма олиш бўйича мурожаатларини ҳал этди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Сирдарё тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган фуқаролар қабулига келган “Илғор” МФЙ, Боғичаман кўчасида яшовчи фуқаро Н.Д.нинг мурожаати ижобий ҳал этилди. У асматик касаллигидан даволаниш учун йўлланма олиш бўйича ёрдам сўраган эди. Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимовнинг тегишли ташкилотларга қилган мурожаатидан сўнг фуқарога йўлланма берилди.

Шунингдек, Сирдарё тумани, Элобод МФЙ яшовчи фуқаро С.О. истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисобланган қарздорликдан норозилиги бўйича мурожаат қилган. Мурожаат туман электр тармоқлари корхонаси билан ўрганилганда фуқаро мурожаати асосли деб топилиб, унинг қарздорлиги бартараф этилди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати