Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Озодликка чиққан шахсларни қайта ижтимоий мослаштиришда давлат органлари ва фуқаролик жамияти вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги масаласи муҳокама этилди
2022 йилнинг 25 май куни Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда DVV International, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш Федерал вазирлиги (BMZ) томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун “Аҳолининг заиф қатламларидан бири бўлган жазони ижро этиш жойларидан озод бўлган маҳқумларни қайта ижтимоий мослаштиришда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида гибрид форматида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад давлат органлари билан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда мақсадли гуруҳларга мослаштирилган хизматлар кўрсатиш орқали маҳкум ва жазони ижро этиш жойларидан озод қилинган аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фуқаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини кучайтиришдан иборат. Шу билан бирга лойиҳанинг оралиқ натижаларини сарҳисоб қилиш ва маҳкумлар дуч келадиган ва озод қилинганлар муаммоларини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, семинарда давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида судланган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга мослаштирилган хизматлар кўрсатиш ҳамда уларнинг  ҳуқуқларини кузатиш режасини тайёрлаш ва амалга ошириш масалалари, ҳокимиятлар қошидаги махсус Мослашув марказлари фаолияти таҳлил қилинди. Собиқ маҳкумлар билан ишлаш тажрибаси тўғрисида Тошкент шаҳар Ижтимоий мослашув маркази раҳбари ва Фарғона вилояти Ижтимоий мослашув маркази раҳбари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати