Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили иштирокида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди
2022 йилнинг 1 январидан эътиборан доимий асосда иш бошлаган Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) минтақавий вакилларига фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда қийноқларни олдини олиш бўйича мониторинг ташрифларини олиб бориш билан бирга аҳоли ўртасида ҳуқуқий-тарғибот тадбирларини амалга ошириш вазифаси ҳам юклатилган.

Шундан келиб чиқиб Омбудсманнинг минтақавий вакиллари жойларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириб келишмоқда.

Хусусан, 2022 йилнинг 20 май куни Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили, Вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Боёвут тумани, “Ифтихор” маҳалласи ҳамда Ширин шаҳар, “Фарҳод” маҳалласида тарғибот тадбири амалга оширилди.

Тадбирда сўз олган Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш, жумладан,  қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жазо турларини либераллаштириш, гендер тенглигини таъминлаш, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш қолаверса, инсонпарварлик тамойили асосида йўлдан адашганларга яна бир имкон бериш ҳамда уларни жамиятга мослаштириш борасида амалга оширилган салмоқли ишларга алоҳида тўхталди.

Шунингдек, фуқароларга Омбудсман фаолияти, ваколатлари, мурожаатлар билан ишлаш тартиби ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тарғибот тадбирида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Муминов ҳамда  вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Тожибоевалар томонидан ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни муросага келтириш ва оиласини тиклаш бўйича алоҳида суҳбатлар ҳам олиб борилди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати